Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Голландия савдо миссияси келади
11-15 март кунлари Нидерландия бизнес доиралари вакиллари Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, улар Agro World-2019 14-кўргазмасида иштирок этишади ҳамда Тошкент ва Наманган шаҳарларида «Ўзбекистон-Нидерландия» агробизнес-форумини ўтказишади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга ташриф буюраётган миссия таркибидаги аксарият компаниялар ўсимлик етиштириш, жумладан иссиқхона ва картошкачилик соҳасида фаолият юритади. Яна бир қисм компаниялар эса чорвачилик, хусусан паррандачилик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
«Ўзбекистон-Нидерландия» агробизнес-форуми 12 март куни Тошкентдаги International Hotel меҳмонхонасида ва 14 март куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилади.
Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси ахборотига кўра, Нидерландия агробизнеси вакиллари ўзбекистонлик ҳамкорлари билан ўз билим ва тажрибаларини алмашишга ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026