20:49 / 11.03.2019
7702

Афғонистонда ўтган йили тинч аҳолининг ҳалок бўлиши рекорд даражага етди

Афғонистонда 2018 йилда тинч аҳолининг ҳалок бўлиши борасида рекорд кўрсаткич қайд этилди. бу ҳақда БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото маълум қилди.

Унинг айтишича, 2018 йил давомида 10993 нафар тинч аҳоли жароҳатланган, улардан 3804 нафари ҳаётдан кўз юмган.

"Аммо бу рақамлар урушнинг барча даҳшатларини кўрсатиб беролмайди. Биз афғонлар яшаётган оғир шароитларни ёддан чиқармаслигимиз шарт", деган Ямамато.

Унинг маълумот беришича, мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпроғи қашшоқликда яшайди. 

"13,5 млн киши етарлича озиқ-овқат олмайди. Бу эса улар бир кунда бир мартадан ортиқ овқатланишмаслигини билдиради", деб қўшиб қўйган Тадамити Ямамато.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Кобулда содир этилган ҳужумда камида 11 киши ҳалок бўлган, 95 киши яраланганди.

Top