Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing Эфиопиядаги авиаҳалокат сабабли янги самолёти тақдимотини бекор қилди
Boeing компанияси Ethiopian Airlines авиакомпанияси самолёти ҳалокатидан кейин янги Boeing-777X самолётининг 13 март кунига белгиланган тақдимотини бекор қилди. Бу ҳақда компания вакили хабар берди. Компания тақдимотни мосроқ санага кўчиришга қарор қилган.
10 март эрталаб Boeing 737 самолёти Эфиопиянинг Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолётда 157 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 35 та давлат вакили бор.
“Boeing компанияси Ethiopian Airlines N 302 рейсининг ҳалокатидан чуқур қайғуда, бизнинг асосий вазифа ҳозир мижозларимизни қўллаб-қувватлашдир. Шу воқеалар сабабли Boeing-777X самолёти тақдимотини ва у билан боғлиқ ОАВдаги тадбирларни кейинга қолдирамиз. Биз яқин истиқболда дунёга янги самолётимизни тақдим қилиш имкониятини излаймиз”, деб айтган компания вакили.
Мавзуга оид
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
08:46 / 24.03.2026