Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти судьяларга ҳадис айтиб берди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 11 март куни судьялар қурултойида судьяларга ҳадис айтиб берди. Бу ҳақда Akipress хабар қилмоқда.
«Энг муҳими, қонунлар ва Яратгандан қўрқиш керак. Кеча нутқимни тайёрлаганимда, мен бир ҳадисни ёдга олдим. Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар: имтиҳон уч хил бўлади. Иккитаси дўзахда, бири жаннатда. Агар судья адолатли қарор чиқарса, унда унинг жойи жаннатда бўлади. Ишни яхши тушунмасдан ҳукм чиқарган ёки ҳақиқатни билиб туриб, адолатсиз қарор чиқарганларни эса дўзах кутади», - деган президент. Шундан кейин у яна бир маротаба ҳадисни такрорлаган.
«Шу ҳақда унутманг. Ҳамма Яратган олдида жавоб беради», - деди президент.
Бундан олдин, Жээнбеков Қирғизистон бутун дунёга шарманда бўлгани ҳақида айтиб, транспорт вазирини ишдан четлатганди.
Мавзуга оид
07:36 / 07.05.2026
Қонун талабларини бузган икки нафар судья ишдан бўшатилди
17:38 / 12.02.2026
Судья ва унинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилиши мумкин
09:07 / 21.08.2025
«Дунёдаги энг меҳрибон судья» 88 ёшида саратондан вафот этди
08:26 / 26.04.2025