Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқида Boeing 737 Max парвозлари тўхтатилди
Фото: Jason Redmond / Reuters
Европанинг авиация хавфсизлиги агентлиги Эфиопиядаги авиаҳалокатдан кейин Boeing 737 Max самолётларининг Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудида парвозларини тақиқлади.
“EASA эҳтиёт чораси сифатида UTC вақти билан соат 19.00да кучга кирадиган ва Европада Boeing 737 Max 8 ва 737 Max 9 моделларидаги самолётларнинг барча парвозларини вақтинчалик тўхтатадиган фармонни эълон қилди”, дейилган агентлик хабарида.
Бундан ташқари, агентлик Европа авиакомпаниялари бўлмаган компанияларга тегишли бўлган ушбу модификациядаги самолётлар учун ҳам ҳаво ҳудуди ёпилишига кўрсатма берган.
Айни вақтда бир қатор авиакомпаниялар, туроператорлар ва давлатлар Boeing 737 Max парвозларини тўхтатганларини эълон қилишган.
Boeing 737 Max 8 ҳалокати 10 март куни эрталаб Эфиопияда юз берган. Фожиа оқибатида самолётда бўлган барча 157 киши ҳалок бўлган. 2018 йил 29 октябрда ҳам Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли шу моделдаги самолёт парвоз бошлангандан 13 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраганди.
Мавзуга оид
09:26
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
15:10 / 03.05.2026
ОАВ: Украина ва Евроиттифоқнинг ораси совуқлашди
21:16 / 27.04.2026