Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда юзлаб одамлар дарёга кимёвий чиқиндилар оқизилишидан жабрланди
Малайзия ҳукумати хавфли кимёвий чиқиндилар дарёга оқизилган мамлакат жанубидаги 110 дан кўпроқ мактабни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда The Star нашри хабар берди.
Воқеа оқибатида шифохоналарга юзлаб одамлар тушган.
Мактаблар учун тақиқлов таълим вазирлигининг тегишли фармойиши чиқарилмагунча амал қилади. Таълим вазири Мазли Малик Жохор вилоятидаги Пасир Гуданг шаҳрида юзага келган вазиятни “жуда оғир” деб баҳолаган. У мактабларнинг барча ходимлари “дарҳол ҳар қандай фаолиятни тўхтатиши зарурлиги”ни буюрган.
Айни вақтда шаҳар орқали оқиб ўтувчи Сунгай Ким дарёсига кимёвий чиқиндилар оқизилишидан 400 га яқин одам жабрланган, улардан кўпчилиги шифохоналарга ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари дарёнинг ифлосланишига шина ва резина маҳсулотларни қайта ишловчи корхонанинг ноқонуний фаолияти сабаб бўлганини аниқлаган. Кичик завод эгаси қўлга олинган. Яқин орада унга айблов эълон қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
20:53 / 20.06.2026
Бутун Кавказни бирлаштирган фожиа. Саккиз ёшли Хизир Дербичев олти кундан буён қидирилмоқда
11:42 / 02.06.2026