Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 167 та янги меҳмонхона қурилади
Туркия савдо вазирлиги сармоячиларга 28,7 минг ўринга мўлжалланган 167 та меҳмонхона қурилишига сертификат берди. Бу ҳақда Туркия отельерлари иттифоқи докладида айтилган.
Янги меҳмонхоналар мамлакатнинг 49 та вилоятида барпо этилади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 3,05 млрд турк лирасини (550 млн доллар) ташкил қилади. Меҳмонхоналардан 89 таси 3 юлдузли, 38 таси 4 юлдузли, 15 таси бутик-меҳмонхоналар бўлади. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида Туркияда 8 мингдан кўпроқ янги иш ўрни яратилади.
Янги меҳмонхоналар қуришга аризалар сони бўйича 1-ўринни Истанбул эгаллади, бу ерга Туркияга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг учдан бири келади. Шаҳарда 22 та меҳмонхона қуриш режалаштирилган. Сайёҳлар орасида оммавий бўлган жанубий Анталия ва Мугла вилоятларида мос равишда 17 та ва 14 та, шимолий Трабзон вилоятида 14 та, ғарбий Измир вилоятида 8 та, шарқий Ван вилоятида эса 6 та меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда.
2018 йилда сармоячиларга 56 та вилоятда 33 минг ўринга мўлжалланган 192 та меҳмонхона қуришга сертификат топширилган. Бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 3 млрд турк лирасидан кўпроқни ташкил қилган.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026