Жаҳон | 00:56 / 15.03.2019
8601
1 дақиқада ўқилади

Барча америкалик дипломатлар Венесуэлани тарк этди

Фото: РИА Новости

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Венесуэлада қолган барча америкалик дипломатлар ушбу давлатни тарк этишганини маълум қилди.

“Америкалик дипломатлар энди бу миссияни бошқа жойлардан амалга оширишади, улар у жойлардан ҳам Венесуэла халқига гуманитар ёрдамни бошқаришга ёрдам беришади ва зулмкорликка қарши мардларча курашаётган демократия намоёндаларини қўллаб-қувватлашади”, деб айтган Помпео.  

Унинг таъкидлашича, Вашингтон Венесуэлада “демократияга ўтиш бошланиши” биланоқ яна ушбу мамлакатга қайтади.

Америкалик дипломатларнинг аксарияти Венесуэлани 24 январдаёқ тарк этганди.

Мавзуга оид