Ўзмиллийбанк барча маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳамкорликка чақиради
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистонда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат-хусусий сектори асосида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда хорижлик инвесторларга ҳамроҳлик қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятда Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказларини очиш тўғрисидаги таклифи мана шундай чора-тадбирлардан бири бўлди.
Давлат раҳбарининг кўрсатмасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Марказий Банк билан ҳамкорликда “Тижротат банкларининг 2019 йилда инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлади. Ундаги устувор вазифалардан бири, молиявий муассасалар қошида Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш марказларини ташкил этишдир.
Бундай тушунча мавжуд эмас “Давлат-хусусий шерикчилик” деган тушунча мавжуд.

Ўзмиллийбанк томонидан «йўл харитаси»да қайд этилган вазифаларни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республиканинг 12 вилоятида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказлари очилди. Уларнинг асосий вазифаси инвестицион муҳитни янада яхшилаш, бизнесни ташкил этиш учун институционал инфратузиламаларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун хизмат сифатини тубдан яхшилаш ҳисобланади.
Янги Инвесторларни қўллаб-қувватлаш маркази нималар билан шуғулланади?
· Биринчидан, банк ва ҳудуднинг инвестицион имкониятлари ҳақида маълумотлар тўплаш ҳамда улашиш.
· Иккинчидан, инвесторларга консультация бериш, маҳаллий ҳамкорларни излашга ёрдам бериш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, рухсатномалар олишда кўмаклашиш ва бошқа хизматлар.
Марказнинг яна бир муҳим вазифаларидан бири – лойиҳаларни биргаликда олиб бориш ва уларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш.
Шунингдек, «ягона дарча» тамойили бўйича марказларда банк мутахассислари бизнес-режа, лойиҳанинг техник асослари, молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқишга, молиялаштириш манбааларини аниқлашга ёрдам беришади.

Қайд этиш жоизки, Миллий банк филиаллари ва бўлинмаларида 2019 йил бошидан 196 та инвестиция лойиҳалари молиялаштирилган бўлиб, улардан 23 тасининг хорижий валютадаги умумий қиймати 38,0 млн. АҚШ долларидан ортади.
Инвесторларни янада кенгроқ жалб қилиш, маҳаллий тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида расмий www.nbu.uz веб-сайтида «Invitation page» ёки «Инвесторларга» саҳифалари очилди. Бу иловаларда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича барча керакли маълумотларни олиш, банкнинг инвестицион таклифлари паспортларини ўрганиш, инвестицион мажбуриятлар ҳақида билиб олиш мумкин.
Жойларда марказлар иш бошлаган вақтдан бошлаб, улар томонидан маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзмиллийбанкнинг Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Намангандаги бўлинмаларининг Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказларига чет эллик ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан 100 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.
Марказ ходимлари томонидан хорижий кредит линиялари ва уларнинг шартлари, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари, мавжуд лойиҳалар ва бизнесни ташкиллаштиришга боғлиқ бошқа масалалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу тариқа, Ўзмиллийбанкнинг Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказлари маҳаллий ва хорижлик инвестор ҳамда ҳамкорлар учун энг йирик бизнес-лойиҳаларни амалга оширишда ишончли йўлбошчига айланишади.
Ҳозирги вақтда Ўзмиллийбанк тадбиркорлик субъектларига Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Баден-Вюртемберг Ландесбанки, Кореянинг Эксимбанки, Хитой Давлат тараққиёт банки, Туркия Эксимбанки ва бошқа хорижий молия институтларининг кредит линияларини таклиф этмоқда. Ушбу маблағлар Европа Иттифоқи, Корея Республикаси, Туркия, Хитой, Россия ва бошқа мамлакатларда технологик линиялар, махсус техникалар ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш учун мўлжалланган.
Ўзмиллийбанк барча маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳамкорликка чақиради. “Сизнинг фаровонлигингиз – бизнинг муваффақиятимиз!”
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – ССВ
Ўзбекистон | 15:00
-
Исроилда Нетаняҳунинг соғлиғига оид тафсилотларни ошкор этиш талаб қилинди
Жаҳон | 14:42
-
«Мерос». Сречко Катанецга бағишланади
Спорт | 14:41
Мавзуга оид

17:15 / 28.03.2019
Ўзмиллийбанк: Марказлар маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ишончли йўлбошчисига айланмоқда

21:00 / 08.11.2017