Озарбойжон президенти 400дан ортиқ маҳкумни афв этди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 400дан ортиқ маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармойишга имзо чекди. Тегишли ҳужжат президент сайтида жойлаштирилди.
Фармойишга кўра, 399 маҳкум озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазонинг ўталмай қолган қисмидан, 11 киши шартли қамоқ жазосидан, 3 киши ахлоқ тузатиш ишларидан, 12 киши жарима кўринишидаги жазодан афв этилган бўлса, умрбод озодликдан маҳрум қилинган уч кишининг жазоси 25 ва 20 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Афв этилганлар орасида иқтисодий жиноятлар учун 2007 йилда 11 йилга қамалга собиқ соғлиқни сақлаш вазири Али Инсанов бор. 2016 йилда у гиёҳванд моддалар сақлаш ва ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатишда айбланиб яна етти йилга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, афв этилганлар рўйхатида қатор мухолифатчилар, жумладан Гезел Байрамли ва Фуад Гахраманли, "Нида" ёшлар ташкилотининг икки аъзоси бор.
Мавзуга оид
12:51 / 03.10.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезиларли тарзда ўсмоқда
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
09:50 / 20.09.2024