Иқтисодиёт | 12:24 / 16.03.2019
9366
1 дақиқада ўқилади

Швейцария компанияси InFinBank’нинг 35 фоиз акциялари эгасига айланди

Фото: InfinBank

Swiss Capital International Group AG (Швейцария) инвестиция компанияси «InFinBank» АТБнинг 35 фоиз акциялари эгасига айланди. Бу ҳақда Spot «Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Компания 12 март куни акцияларни биржадан ташқари келишув орқали харид қилган. Эндиликда, у банкнинг 140 миллион акциясига эгалик қилади.

2016 йил охирида ҳам компания ушбу банк акцияларини сотиб олганди - ўшанда 8,9 миллион долларга 20 фоизни харид қилиб, бир акция учун 0,32 доллар тўлаган ҳамда 27,8 миллион акция эгасига айланган.

Маълумот учун: InFinBank 2007 йилда ташкил этилган. Swiss Capital International Group AG халқаро гуруҳи - 2010 йилда портфель инвестицияларига ихтисослашган инвестиция компанияси сифатида.

Мавзуга оид