Жаҳон | 14:25 / 16.03.2019
8254
2 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия ҳукумати қурол савдоси қоидаларини ўзгартиришга ваъда берди

Фото: REUTERS

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерннинг маълум қилишича, Крайстчерч шаҳри масжидларида рўй берган оммавий қотилликлардан кейин қуроллар савдоси қоидалари ўзгартирилади.

«Мен ҳозирнинг ўзида шуни айтмоқчиман: қуроллар савдоси бўйича қонунчилигимиз ўзгаради. Уринишлар аввал ҳам бўлган, энди эса вақти келди», - деди у.

Расмийлар ярим автомат қурол савдосини чеклаш ва уни ҳарбий намунадаги қуролга яқинлаштирувчи модификацияларига тақиқ қўйиш имкониятини кўриб чиқади. Ҳужум қилиш ҳолати бўйича асосий гумондор қуролланган бўлган, хусусан, у қонуний равишда харид қилинган ярим автомат милтиқларга эга эди, улар ҳужумдан аввал ўзгартирилган.

Янги Зеландияда ҳозирги кунда ярим автомат милтиқларни оддий лицензияга эга бўлган ҳолда сотиб олиш мумкин, у қуролни рўйхатдан ўтказишни талаб қилмайди, деб ёзмоқда The Guardian.

Бундан олдин, полиция янги зеландиялик террорчини яна бир терактда айблаши мумкин экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид