Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада «Ҳар масканда 100 кўчат» акцияси ўтказилди
Ўзбек халқининг ҳаммадан ажралиб турадиган, ўзлигини кўрсатадиган ўзига хос фазилатлари бисёр. Жумладан, бағрикенглик, меҳр-оқибат, хайр-саховат, йиқилганни суяш, бир-бирига мададкор бўлиш, тозалик-озодаликка эътибор бериш, кам таъминланган, кўнгли ўксик қалбларнинг кўнглини кўтариб, уларга меҳр улашиш каби туйғулари қонида бор бу элнинг – баҳор фасли, янгиланиш ва ёшариш фасли бошланиши билан амалга оширадиган барча эзгу ишларида юқорида зикр қилинган туйғулар бутун бўй-басти билан ўз ҳаётий ифодасини топади, десак муболаға бўлмайди.


Баҳор келиши билан табиат узоқ қиш уйқусидан уйғониб жонланади, ўсимликлар ниш уриб чиқади, юртимиз ва халқимизнинг қут-баракаси, тўкинлиги ва фаровонлиги манбаи бўлган зироат, деҳқончилик ишлари бошланиб кетади.
Она диёримизда фасллар келинчаги баҳор кезмоқда, табиат уйғонмоқда, табиатдаги янгиланиш яшариш, озод ва обод ватанимизга наврўзи олам кириб келганидан мужда бермоқда. Эзгулик, муҳаббат, хайр-саховат, шафқат ва шафоат айёми қалбларга олам-олам сурур, янгидан-янги орзу-ҳаваслар бахш этмоқда. Юртимизда бу гал ҳам салмоқли ютуқлари, мўл-кўл орзулари, эзгу тилаклари билан Наврўз шодиёналари ҳукм сурмоқда.
Шу кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 март кунги ПҚ-3680-сонли қарори ижросини жойларда таъминлаш ва юртимиздаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсади Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги барча 793та мактабгача таълим муассасаларида «Ҳар масканда 100 кўчат» акцияси ўтказилди.


Ушбу тадбир давомида вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларининг бўш турган майдонлари ва таълим муассасаси жойлашган маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда манзарали ва мевали дарахтлар экилди.
Тадбир давомида жойларда баҳорий таом сумалаклар ташкил этилиб, жойларда байрам тадбирлари давом эттирилди.




Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026