Спорт | 21:06 / 18.03.2019
4635
1 дақиқада ўқилади

Аёллар футболида янги рекорд: Испаниядаги ўйин 60 минг томошабинни тўплади

Фото: Twitter

Аёллар жамоалари ўртасида Испания чемпионатининг “Атлетико” (Мадрид) – “Барселона” учрашувида майдонга ташриф буюриш рекорди ўрнатилди. Учрашув Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида ўтиб, 0:2 ҳисобида меҳмон жамоа фойдасига якунланган. Ўйинга 60739 киши ташриф буюрган. Бу кўрсаткич аёллар клублари футболи учун рекорд натижа бўлди. 

“Барселона” ушбу ғалабадан кейин мусобақа пешқадами “Атлетико”дан очколар фарқини 3 очкогача қисқартирди. Чемпионат тугашига яна 6 та ўйин қолган.

Умуман олганда аёллар футболи учун ташриф буюриш рекорди 1999 йилги жаҳон чемпионати финалида ўрнатилган. Ўшанда Лос-Анжелесда АҚШ ва Хитой терма жамоалари ўртасида ўтган финал учрашуви 90185 томошабинни тўплаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид