Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореядаги авиабазада "ер-ҳаво" тоифасидаги ракета портлаб кетди
Жанубий Кореядаги авиабазада "ер-ҳаво" тоифасидаги ракета тасодифан парвоз қилиш оқибатида портлаб кетди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди.
Ҳодиса Канвондо провинциясидаги Чхунчхон авиабазасида юз берган. "Чхонгун" ракетаси режали техник текширув вақтида кутилмаганда ҳавога кўтарилган. Хабарда айтилишича, ракета назорат тизимида носозлик юз берган ҳолларда ўз-ўзини йўқ қилишга дастурланган.
"Қурбонлар ёки етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ. Биз ҳодиса сабабини аниқлаш учун тезкор гуруҳ туздик", - деди Жанубий Корея ҲҲК вакили.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, "Чхонгун" ракетаси 40 километргача масофага парвоз қилади ва 15-20 километр баландликдаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
08:55 / 23.05.2026
Дунёдаги энг йирик ракета яна фазога парвоз қилди
21:32 / 20.05.2026