Лондонда миллиардлаб долларлик шубҳали кўчмас мулк топилди
Англия ва Уэльсда солиқ бошпаналарида рўйхатдан ўтган аноним компанияларга тегишли бўлган 87 мингта кўчмас мулк объекти аниқланди. Бу маълумот Global Witness коррупцияга қарши нодавлат ташкилоти ҳисоботида келтирилган.
Активлар камида 74,3 млрд доллар қийматида баҳоланмоқда. Global Witness Британия парламенти қўмитасига маълумотларни тақдим этган. Таъкидланишича, 2016 йилда ҳукумат кўчмас мулкнинг якуний эгаларини реестрга киритишни режалаштирган, аммо жараён секин кетмоқда. Аноним кўчмас мулкнинг 40 фоизи Лондонда жойлашган, шу билан бирга, уларнинг катта қисми, тахминан 10 мингтаси Вестминстердадир.
«Британиядаги мулклар жиноятчилар ва коррупцияга аралашган шахсларнинг пул ўғирлаш ҳамда ўғирланган маблағларни ювиш учун энг севимли воситаларидан бири экани ойдинлашиб бормоқда», - дея қайд этиб ўтди Global Witness вакили Ава Ли.
Ташкилотдан маълум қилишларича, бу борадаги суриштирувлар жиноятчилар ва коррупцияга аралашган сиёсатчилар ўз даромадини яшириш учун Британия кўчмас мулк бозоридан қандай фойдаланиши мумкинлиги, шунингдек, ўзи ва оиласи учун хавфсиз бошпанани қандай таъминлай олишини кўрсатиб берган.
Бу йил бошида Буюк Британияда фирибгарлик, коррупция ва пул ювиш билан курашиш бўйича махсус гуруҳ шакллантирила бошланди. У, биринчи навбатда, Россия ва собиқ СССР республикалари, Осиё ҳамда Нигериядан молиявий оқимларни кузатиб боради.
Мавзуга оид
08:14 / 20.12.2024
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
23:25 / 13.12.2024
Лондонда 300 метрли офис биносини қуришга рухсат берилди
17:33 / 02.12.2024
Яна Лондон — дунёнинг энг яхши шаҳарлари эълон қилинди
11:15 / 29.11.2024