Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди
Иқтисодий прогнозлашга ихтисослашган The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқлади. Тадқиқот 30 йилдан бери ҳар йили олиб борилади, деб ёзмоқда Spot.
Таҳлилчилар дунёдаги 133та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашди. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди, у жами 100 баллни ташкил этган.
Дастлабки учта ўринни бир вақтнинг ўзида учта шаҳар эгаллади - Париж, Ҳонгконг ва Сингапур. Умуман олганда, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги қуйидагича кўринишга эга:
• 1. Сингапур (Сингапур)
• 1. Париж (Франция)
• 1. Ҳонгконг (Хитой)
• 4. Цюрих (Швейцария)
• 5. Женева (Швейцария)
• 5. Осака (Япония)
• 7. Сеул (Жанубий Корея)
• 7. Копенгаген (Дания)
• 7. Нью-Йорк (АҚШ)
• 10. Тель-Авив (Исроил)
• 10. Лос-Анжелес (АҚШ)
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳаёт, одатда, энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда қимматдир. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.
Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон. Хусусан, Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарларга айланди.
Умуман олганда, дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:
• 1. Каракас (Венесуэла)
• 2. Дамашқ (Сурия)
• 3. Тошкент (Ўзбекистон)
• 4. Олмаота (Қозоғистон)
• 5. Бангалор (Ҳиндистон)
• 6. Карачи (Покистон)
• 6. Лагос (Нигерия)
• 7. Буэнос-Айрес (Аргентина)
• 7. Ченнай (Ҳиндистон)
• 8. Нью-Деҳли (Ҳиндистон)
Мавзуга оид
19:45
Хотинининг бармоғини синдирган шахсга оилавий зўравонлик айблови билан ҳукм ўқилди. У Қурилиш вазирлиги мутахассиси бўлган
11:59 / 29.11.2024
Кунлар совияпти: Тошкент шаҳрига ифлос ҳаво яна қайтадими?
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:32 / 28.11.2024