Жаҳон | 08:29 / 20.03.2019
8770
1 дақиқада ўқилади

20 мартдан Янги Зеландиядаги теракт қурбонлари дафн қилина бошланади – ОАВ 

Фото: REUTERS

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидга қилинган ҳужумда ҳалок бўлганларнинг илк дафнлари 20 март куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар кенгашига иқтибос келтирган ҳолда Radio NZ радиостанцияси маълум қилди. 

Янги Зеландия полицияси бошлиғи Майк Бушнинг маълум қилишича, ҳозирга келиб 21 қурбоннинг шахси ўрнатилган, уларнинг жасади оилаларига топширилган.

15 март куни Крайстчерчда амалга оширилган терактда 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди. Ушбу теракт юзасидан 28 ёшли Брентон Таррантга қотиллик айблови қўйилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид