Жаҳон | 08:36 / 20.03.2019
9634
1 дақиқада ўқилади

Чехия президенти Туркияни ИШИД билан иттифоқчиликда айблади 

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

Чехия президенти Милош Земан Туркияни ИШИД террорчилик гуруҳи билан иттифоқчиликда айблади.  

“Нима учун улар курдларга ҳужум қилмоқда? Чунки ИШИДнинг иттифоқдошлари ҳисобланади”, деб жавоб берган Земан Винтиржов қишлоғи аҳолиси билан учрашувда фуқаролардан бирининг Туркиянинг курдлар билан ихтилофи сабаби ҳақидаги саволига. 

Земаннинг таъкидлашича, “ИШИД Сурия ва Ироқнинг катта ҳудудини босиб олган вақтдаёқ айнан Туркия ИШИДни таъминлашдаги баъзи логистик операцияларда воситачи бўлгани ҳақида маълумот мавжуд бўлган”.

“Мисол учун, нефть етказиш ва шунга ўхшаш”, деб қўшимча қилган Чехия раҳбари.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид