Жаҳон | 09:42 / 21.03.2019
17579
1 дақиқада ўқилади

БААдан Янги Зеландиядаги терактларни маъқуллаган эркак депортация қилинди

Фото: REUTERS

Дубайда жойлашган Transguard Group компанияси ходими Янги Зеландияда 50 кишининг умрини олиб кетган терактларни маъқуллагани учун компаниядан бўшатилди ва БААдан депортация қилинди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар берди

“Компания ходими Янги Зеландиядаги терактларни маъқуллаб, Facebook’даги саҳифасида гижгижловчи изоҳ қолдирган. Компаниямизда ижтимоий тармоқларнинг тегишлича ишлатилмаслигига мутлақ сабр-тоқатсизлик сиёсати амал қилади, шу сабабли ходим дарҳол бўшатилди ва тегишли идораларга топширилди”, дейилган компанияда.

Изоҳлар муаллифи судда қилмиши учун жавоб бериб, интернетдаги жиноятлар ҳақидаги қонунга кўра мамлакатдан депортация қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид