Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда дунёдаги энг баланд ёғоч уй қурилди (видео)
Баланд уйлар қурилиши масалалари билан шуғулланувчи Баланд бинолар ва шаҳар муҳити бўйича кенгаш CTBUH ўтган ҳафта Норвегияда фойдаланишга топширилган Mjøstårnet осмонўпар биносини дунёдаги энг баланд ёғоч уй деб эълон қилди.
New Atlas нашрининг ёзишича, Брумунндал шаҳрида, Норвегиядаги энг йирик кўл Мьёс бўйида қурилган бинонинг баландлиги 85,4 метрни ташкил қилади ва у бу кўрсаткич бўйича аввалги етакчи – Канададаги Brock Commons биносидан деярли 33 метр баланддир.
18 қаватли ёғоч бинонинг қурилиши 2017 йилда бошланган. Дастлаб унинг баландлиги 81 метр бўлиши кўзда тутилган, бироқ архитекторлар уни 4,4 метрга узайтиришга қарор қилишган. Қурилишда ишланган асосий материал кросс-ламинация қилинган ёғоч (бир-бирига устма-уст қўйилиб, елимланиб, прессланган тахталар) ҳисобланади. Бу материал юқори мустаҳкамликка эга бўлиб, шу билан бирга заҳарли моддалар чиқармаган ҳолда қийин ёнади. Қурувчилар пўлат ёки бетон элементлар ўрнига брусдан фойдаланишган.
Бинонинг умумий майдони 11,3 минг квадрат метрни ташкил қилиб, унинг ичида апартаментлар, меҳмонхона, ресторан, офислар ва сув ҳавзаси бор.
2018 йилда дунёда 200 метрдан баланд бўлган 143 та бино қурилган. Шунингдек, 2018 йил 300 метрдан баландроқ бўлган “супербаланд бинолар” сони бўйича рекордчи бўлган, бундай бинолардан ўтган йил 18 та қурилган. Янги қурилган осмонўпар биноларнинг асосий қисми Хитойга тўғри келган (88 та). Жумладан, 2018 йилда қурилган энг баланд бино Пекиндаги 528 метрлик Citic бўлди. Шунингдек, баланд бинолар қурилиши бўйича 2-ўринни АҚШ 13 та бино билан, 3-ўринни эса БАА 10 та бино билан эгаллаган.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026