Жаҳон | 12:00 / 22.03.2019
22626
1 дақиқада ўқилади

Петербургда ўзбекистонлик аёл суд қилинади

Фото: Олег ЗОЛОТО

Петербургдаги суд террористик фаолиятга кўмак кўрсатишда айбланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган аёл кишига нисбатан жиноий ишни кўриб чиқади. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг минтақа бўйича Бош тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тергов версиясига кўра, 2016 йил июнидан 2017 йил октябрига қадар Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи 39 ёшли аёл банкдаги ўз шахсий ҳисобидан Туркия ва Озарбойжонга пул жўнатган, улар террористик фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлган. У турли шахслар, жумладан, ИШИД аъзоларидан маблағ олган. Жами ярим миллион рублдан ортиқ (7,8 минг доллар) пул жўнатилган.

Петербургда айбланувчи 2007 йилдан буён яшайди, «Питерленд» савдо марказида маъмур бўлиб ишлаган. Жиноят иши асосий масала бўйича кўриб чиқилиши учун судга тақдим этилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид