Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24-26 март кунлари Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён таклифига биноан расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади. Давлат раҳбари матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Дастурга мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашиши кутилмоқда.
Ташриф давомида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнотни қабул қилиш, инвестициялар, молия, қайта тикланадиган энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, меҳнат ресурслари, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари “Масдар-сити” технопарки фаолияти билан танишиши, қатор саноат, ижтимоий ва бошқа объектларга ташриф буюриши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026