Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Нагоя маданиятига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади
Пойтахтда Япониянинг Нагоя шаҳри маданияти ва турмуш тарзига бағишланган суратлар кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради uzbekistan.travel сайти.
Кўргазма Нагоя шаҳри мэрияси, "Ўзбекистон-Нагоя" Дўстлик ҳамжамияти, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон-саройи ва Ўзбекистон япон тили ўқитувчилари ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган.
Фотосуратлар кўргазмаси доирасида шунингдек "Ўзбекистон-Нагоя" Дўстлик ҳамжамияти тақдимоти ҳамда Нагоя миллий таомлари тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Нагоя миллий таомлари япон ошхонасининг тажрибали ошпазлари томонидан тайёрланади.
Кўргазмага кириш эркин. Тақдимотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш зарур. Бунинг учун ўз маълумотларингизни (исм, фамилия, отасининг исми) [email protected] электрон почтасига йўллаш керак бўлади.
Режага кўра, тадбир соат 13:00 дан 16:00 гача ўтказилади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
16:28 / 13.06.2026