Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги кимё заводида юз берган портлашдан сўнг учта дарё тўсиб қўйилди
Хитойдаги кимё заводида портлаш содир бўлганидан сўнг Сариқ денгизга ифлосланган сув тушмаслиги учун учта дарё тўсиб қўйилди. Бу ҳақда мамлакат экология вазирлиги хабар қилди.
Экология вазирлиги тузган махсус гуруҳ воқеа содир бўлган жойдаги ҳолатни ўрганди ва ана шундай қарорга келди.
Хабар қилинишича, кимё заводи Сариқ денгизга қуйилувчи Хуанхэ дарёси ва унинг учта ирмоғига яқин бўлган. Шу боис саноат парки ҳудудидан оқиб ўтувчи Синьминьхэ, Синьфэнхэ ва Синьнунхэ дарёлари тўсиб қўйилган.
21 март куни Хитойнинг Яньчэн шаҳар округидаги Сяншуй уездида жойлашган “Чэньцзяган” кимёвий саноат паркидаги “Тяньцзяи” кимё заводида соат 14.00 атрофида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 47 киши ҳалок бўлди, 90 киши оғир жароҳат олган.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026