Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ўзаро жанжал қотиллик билан якун топди
2019 йил 20 март куни Андижон шаҳар Ўзбегим маҳалласида жойлашган бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган, Тошкент кўчасида яшовчи Б.З. Андижон тумани Огуллик маҳалласида яшаган Д.Э. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли Б.З.,улфати Д.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Д.Э. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.З. қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
16:53 / 04.06.2026