Жаҳон | 08:28 / 25.03.2019
10098
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркиядаги энг асосий масжидда ўзгаришлар юз беришини маълум қилди

Фото: Depositphotos

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған расмийлар Аё София ибодатхонасининг мақомини ўзгартириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг аниқлик киритишича, бугунги кунда ибодатхона музей ҳисобланади ҳамда унга ташриф буюриш 60 лира (10 доллар)га тушади.

Расмийлар ибодатхонага масжид мақомини бериш таклифи билан чиққан, бу эса киришни бепул қилади.

Қайд этилишича, бундай чора 31 март куни бўлиб ўтадиган муниципал сайловлардан сўнг жорий қилиниши керак.

Эрдўғаннинг ўзи бундай ташаббусга салбий муносабатда, сабаби бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Бундан олдин, Туркия Ўзбекистондаги ислом илмий мактабларини қўллаб-қувватлашга тайёр экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид