Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада сайлов кампаниясига энг кўп пулни ким сарфлагани маълум қилинди
Украина президенти Пётр Порошенко сайлов кампаниясини ўтказишга 407,8 млн гривен (16,3 млн долларга яқин) сарфлади. Бу ҳақда Украина марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Унинг асосий рақобатчилари «Батькившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко ва шоумен Владимир Зеленский бир неча баравар камроқ пул сарфлашган. Тимошенко 163,7 млн гривен, Зеленский эса 86,4 млн гривен харажат қилган.
«Оппозицион блок» ҳаракатидан номзоди кўрсатилган Александр Вилкул 111,4 млн гривен сарф қилган бўлса, собиқ мудофаа вазири Анатолий Гриценко 101,4 млн гривен сарфлаган.
Порошенко рекламага пул сарфлаш бўйича ҳам етакчи (251 млн гривен). Юлия Тимошенко рекламага 118 млн гривен, Зеленский 64 млн гривен сарфлаган.
Украинада президент сайлови 31 март куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026