АҚШ президенти Дональд Трамп NASA’га яқин беш йил ичида қандай бўлмасин одамларни Ойга жўнатиш топшириғини берди. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди.
Пенснинг сўзларига кўра, Трамп NASA ва унинг раҳбари Жим Брайденстайнга бунга қандай қилиб бўлмасин эришиш топшириғини берган.
Аввалроқ АҚШ 2028 йилда Ойга одамларни яна жўнатишга умид қилаётгани айтилганди.
NASA режасига кўра, америкаликларнинг Ойга қўниши 2020 йилдан сўнг амалга оширилади.