Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россия Венесуэладан кетиши кераклигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Венесуэладан кетиши кераклигини ва бунинг учун барча воситалар кўриб чиқилаётганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Россия кетиши керак", - деган Трамп Венесуэладаги вазиятга изоҳ бераркан. Унинг сўзларига кўра, бунга эришиш учун Америка маъмуриятига "барча вариантлар очиқ".
АҚШда 1823 йилдан буён Монро доктринаси амалда бўлиб, унга кўра, Шимолий ва Жанубий Америкада АҚШнинг алоҳида манфаатлари мавжуд. Унга мувофиқ, АҚШ ҳар икки Америкада Европа ва бошқа давлатларнинг эҳтимолий таъсирига қаршилик қилиши шарт. АҚШ Куба, Сальвадор, Гренада, Мексика, Перу, Венесуэла ва бошқа давлатларнинг ишларига аралашувини ана шу доктрина билан изоҳлаган.
Мавзуга оид
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026