Жаҳон | 09:05 / 28.03.2019
7770
1 дақиқада ўқилади

Помпео Россияни АҚШдаги сайловларга аралашишда айблади

Фото: REUTERS/Erin Scott

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Москва Вашингтондаги сайловларга камида 2004 йилдан бери аралашиб келади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Россия 2012, 2008 ва 2004 йилларда АҚШдаги сайловларга аралашган.

Бироқ, у 2016 йилги президентлик сайловларига Москва «таъсир ўтказган», деб ҳисобламаяпти.

Шу билан бирга, Помпео сайловларга «Россия аралашуви» бўйича ҳеч қандай маълумот келтирмаган.

Бундан олдин, Трамп сайловолди штабининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги айбловлар тасдиқланмаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид