Жаҳон | 15:37 / 28.03.2019
26889
1 дақиқада ўқилади
«Қаттиқ огоҳлантириш». Хитой АҚШнинг Тайвань бўйича қароридан ғазабда
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуаннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Тайванга янги қирувчи самолётлар ва танкларни сотиш режалари туфайли АҚШга «қаттиқ огоҳлантириш» билан чиққан. Вакилнинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилди.
Шуан эслатишича, Хитой Америка қуролларининг Тайванга сотилиши бўйича «аниқ ва ўзгармас» позицияга содиқ ҳамда у АҚШни «ягона Хитой» тамойилига риоя қилишга чақирди.
Бундан олдин, Bloomberg АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Тайваннинг 60та F-16 қирувчи самолётини сотиб олишига рози бўлгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024