Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина электромагнит қурол ишлаб чиқарганини маълум қилди
Фото: © AFP 2019 / Genya Savilov
Украинада душман радиоэлектрон ускуналарини ишдан чиқарувчи электромагнит қурол ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Спецтехноэкспорт" компанияси хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, янги қурол душманнинг стратегик муҳим объектлари, хусусан, қўмондонлик ва маъмурий марказлар, алоқа тармоқлари, электростанциялар, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектларига қарши қўлланилиши мумкин.
"Бундай турдаги қуроллар фақатгина электромагнит нурланиш қувватидан фойдаланади, шу боис у одамларга салбий таъсир қилмайди, аммо электрон тизим билан жиҳозланган ҳар қандай техника ёки инфраструктура объектини ишдан чиқариши мумкин", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:17
Россия ва Украина ўртасидаги вақтинчалик сулҳ бузилмоқда. Воқеалар ривожи
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026