Жамият | 12:43 / 30.03.2019
7909
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда йўловчини тунаган ҳайдовчи ва унинг шериги қўлга олинди

2019 йил 23 март куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи С.К.(аёл) Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 23-даҳа ҳудудидан фуқаро С.Ғ. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида жойлашган автобуслар бекати олдига етиб келганларида ҳайдовчи С.Ғ. ва автомашинада бўлган яна бир йўловчиси Э.А. билан бирга С.К.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, қўлидан ичида 600 минг сўм пули ҳамда фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Таъкидланишича, кўрилган чоралар натижасида С.Ғ. ва Э.А.лар ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид