Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистонда Тожикистон билан чегарадаги округни эгаллаб олишди
29 март куни «Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон шимоли-шарқий қисмидаги округни эгаллаб олишди. Бу ҳақда Ariana News телеканали маҳаллий расмийларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тожикистон билан чегарадош бўлган Бадахшон вилоятидаги Арганж-Хва округи эгаллаб олинган.
Таъкидланишича, 20 соат давом этган тўқнашувлар оқибатида афғон хавфсизлик кучларининг 14 нафар ходими ҳалок бўлган.
Толиблар афғон хавфсизлик кучлари қуролларининг бир қисмини эгаллаб олишди, бу уларнинг мажбурий тарзда чекинишидан кейин рўй берди, дейилади хабарда.
Бундан олдин, ОАВ АҚШ ва толиблар Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишига келишиб олишгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026