Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг сердаромад компанияси маълум қилинди
Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси 2018 йилда дунёнинг энг сердаромад компанияси бўлди. Бу ҳақда Moody's ва Fitch рейтинг компанияларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Мутахассислар компаниянинг соф даромадини 111,1 млрд долларга баҳолашган.
Бу қиймат рейтингнинг 2- ва 3-ўринларини эгаллаган Apple ва Samsung компанияларининг даромадларидан анча кўпни ташкил қилади. Бу икки компания ўтган йил мос равишда 59,5 ва 35,1 млрд доллар соф даромад олган.
Таъкидланишича, Saudi Aramco’нинг даромади Apple, Google ва Exxon Mobil каби компаниялар умумий даромадидан кўпроқни ташкил қилади.
Saudi Aramco Саудия Арабистони миллий нефть компанияси бўлиб, нефть қазиб олиш ва нефть захиралари ҳажми бўйича дунёнинг энг йирик нефть компанияси ҳисобланади.
Таъкидланишича, компания даромади ҳақидаги бундай шаффофлик Саудия Арабистони ҳукуматининг компанияни биржага олиб чиқиш режалари билан боғланган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026