«Ўзбекозиқовқатхолдинг», НКМК ва ОКМКга берилган 5700 гектар ер қайтариб олинади

Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах вилояти Зомин ва Зарбдор туманларида самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини ошириш мақсадида ҳужжати қабул қилинади. Бу ҳақдаги тегишли лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”га жами 5704 гектар экспортбоп экинлар экиш учун ажратиб берилган ерларда амалга оширилган ишлар кутилган натижа бермаганлиги сабабли ушбу ерларни туман захирасига олиб, МЧЖ шаклидаги “Жиззах органик” қўшма корхонасига ажратиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Зомин давлат ўрмон хўжалигига Зомин туманидан ажратилган 3136,8 гектар, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”, “Навоий кон-металлургия комбинати”га Зарбдор туманидан 2567,2 гектар жами 5704 гектар ер майдонини тегишли ҳудудлари билан биргаликда туман ҳокимликлари захирасига қайтариб, топширилишини ва қабул қилиб олинишини ҳамда улардан самарали фойдаланишини таъминлайди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картографик ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу 5704 гектар ер майдонларидан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида 100 млн. АҚШ доллари қийматида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш учун МЧЖ шаклидаги “Жиззах органик” қўшма корхонасига ажратиб берилишини таъминлайди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

19:41 / 10.06.2025
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

14:42 / 03.06.2025