Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унинг вазифалари қаторида парламент қуйи палатаси томонидан келиб тушган суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда қонунчилик, давлат ва жамият қурилиши соҳасига оид қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни Сенат Кенгашига киритиш каби вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Қўмита зиммасига ушбу йўналишлардаги давлат дастурларининг ижроси, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш юклатилди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026