Жаҳон | 20:06 / 04.04.2019
5687
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда икки банкни тунамоқчи бўлган 11 талончи отиб ўлдирилди

Фото: РИА Новости

Бразилиянинг Гуарарема шаҳридаги икки банкни тунашга уринган 11 талончи полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Globo канали хабар берди.

Талончилик ҳужумларида жами 25 киши қатнашган. Ҳужум қилганларнинг бир гуруҳи полициядан қочиш чоғида бир оилани гаровга олган, аммо полиция уларни отиб ўлдирган.

Талончилар эрта тонгда бешта зирҳланган автомобилда ҳужум уюштиришгани айтилмоқда.

Formato21 порталининг ёзишича, талончилар банклар эшикларига портловчи қурилмалар ўрнатишган, бироқ ўз вақтида етиб келган полиция уларга халақит берган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид