21:03 / 04.04.2019
11010

I Халқаро бахшичилик фестивалига саноқли соатлар қолди (суратлар)

Термиз шаҳрида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида I Халқаро Бахшичилик фестивалига тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда. 

Шаҳардаги сайёҳлик инфратузилмаси объектлари меҳмонларни кутиб олишга тайёр. Термиз археологик музейи очилди, Термиз аэропортининг янги терминали иш бошлашга тайёр, шаҳар кўчалари ободонлаштирилди, жамоат жойларида санитария-гигиена шохобчалари ўрнатилди. 

Қисқа вақт ичида Термиздаги “Болажон” маданият ва дам олиш паркида Ўзбекистон ҳудудларининг стендлари ўрнатилди, уларда ҳар бир вилоятнинг миллий ўзига хослиги намойиш этилади. Халқ-амалий ва тасвирий санъат намуналари, миллий таомлар ва либослар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоизки, Термиздаги фестиваль вақтида хавфсизлик чоралари ва сайёҳларга ёрдам кўрсатишни таъминлаш учун туристик полиция хизмат кўрсатади.  

Бундан ташқари, Халқаро бахшичилик фестивалини тезкор ёритиш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги Собир Термизий номли  ахборот-кутубхона марказида дунёнинг 20 мамлакатидан ташриф буюрувчи 30 дан зиёд журналист ҳамда маҳаллий оммавий ахборот вакиллари учун матбуот маркази ташкил этилди. Марказ замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар ва Wi-Fi билан таъминланди. 

Top