Ўзбекистон | 10:47 / 05.04.2019
3044
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Москвада Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йил 4 апрел куни МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилишида иштирок этиш учун Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этган ҳолда, бу борадаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. 

Билдирилишича, 2018 йилда ўзаро товар айланмаси ҳажми 302 млн. АҚШ долларидан ошиб, аввалги йилнинг шу кўрсатгичига нисбатан деярли 70% кўпроқни ташкил этди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби борасида фикр алмашиш чоғида Туркманистоннинг 2019 йилда МДҲга раислиги доирасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Москвага бориши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид