Иқтисодиёт | 16:16 / 05.04.2019
13211
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Эрондан Хитойгача бўлган транспорт йўлагига қўшилди

4 апрель куни Олмаотада умумий халқаро транспорт йўлагида юк ташишни янада ривожлантириш масаласи бўйича Қозоғистон, Хитой, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: railways.kz

Учрашувда Эрон - Хитой йўналишига қўшимча юкларни жалб қилиш, Хитой - Қозоғистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон йўлаги бўйича 2019 йилга юк контейнерлари учун мунтазам контейнер сервисларини ташкил этиш ҳамда тариф шартларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Оқтау - Олот йўналиши бўйича мунтазам фидер сервиси ишга туширилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Хитой - Қозоғистон - Туркманистон - Эрон темир йўл йўлагига қўшилди. Томонлар ушбу йўналиш бўйлаб контейнер ташувларида Ўзбекистон томонининг иштироки тўғрисидаги қарорни мувофиқлаштириб олишди. Шунингдек, томонлар комплекс тариф ставкалари бўйича келишиб олди. Учрашув якунида тегишли баённома имзоланди, дея хабар берган «Қозоғистон темир йўли» матбуот хизмати. 

Мавзуга оид