Иқтисодиёт | 15:35 / 05.04.2019
7714
2 дақиқада ўқилади

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилди

“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги  Қонунга тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Унда “халқаро облигация” атамасининг тушунчаси мустаҳкамланди. Бу сотиладиган эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у эмитент томонидан чиқарилади ва молиявий ташкилотларнинг гуруҳи томонидан жойлаштирилади, эмитентнинг мамлакатидан ташқари бир ёки ундан кўпроқ давлатда таклиф этилади, бирламчи равишда (шу жумладан обуна бўйича) фақат ушбу гуруҳ орқали сотиб олинади.
 
Халқаро облигацияларнинг ўзига хосликлари мавжуд:

• уларнинг қиймати хорижий валютада ифодаланади;
• уларга Қонуннинг 39-моддасида кўрсатилган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари, шу жумладан Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан чиқарилган, мамлакат ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олишга доир вазифалари татбиқ этилмайди;
• давлатнинг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушадиган маблағлар йўналтириладиган мақсадлар Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан белгиланади (21.07.2018 йилдаги ПҚ-3877-сон қарорга қаранг) ва ҳ.к.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи марта умумий суммаси 1 млрд АҚШ доллари бўлган суверен халқаро облигацияларни чиқарди. 
 
Қонун 5.04.2019 йилдан кучга кирди.

Бундан олдин, Молия вазирлиги халқаро облигациялардан тушган маблағларни банкларга жойлаштириш бюджет харажатларини оширмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид