Жаҳон | 00:33 / 05.04.2019
11266
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексикага ультиматум қўйди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексикага наркотрафикка қарши курашга бир йил вақт беришини айтди.

Трамп гиёҳванд моддалар оқими тўхтамаса ёки камаймаса, Вашингтон Мексикада ишлаб чиқарилган товарлар, айниқса автомобилларга бож тўловлари киритиш билан таҳдид қилган. 

“Агар наркотрафик тўхтатилмаса, чегарани ёпамиз”, деб айтган Трамп журналистларга.

АҚШ президентининг таъкидлашича, Мексика вазиятни ўзгартира олади. Унинг фикрича, божлар киритилиши сабабли жиддий иқтисодий йўқотишларга учраш хавфи Мексика ҳукуматига таъсир қилади. 

Трамп Мексика ноқонуний муҳожирларга қарши муаммоларни ҳал қилишга киришмаса ҳам юқоридаги каби чораларни қўллашга ваъда берган.

Мавзуга оид