Жаҳон | 21:00 / 06.04.2019
5760
1 дақиқада ўқилади

Британияликларга муқовасида «Европа иттифоқи» ёзуви йўқ паспортлар берилмоқда

Фото: Francois Lenoir / Reuters

Буюк Британия фуқароларига муқовасида «Европа иттифоқи» ёзуви йўқ паспортлар берила бошланди, деб хабар берди BBC News.

ТАССнинг Бирлашган Қироллик ИИВга таяниб маълум қилишича, янги намунадаги паспортлар берилиши 30 мартдан бошланган.  

Британияликларга «Европа Иттифоқи» ёзуви бор паспорт ҳам берилиши мумкин. Лекин уларда паспортнинг икки туридан бирини танлаш ҳуқуқи йўқ. Қайд этилишича, бу қолган паспорт бланкаларини ишлатиш ва солиқ тўловчиларнинг маблағларидан унумли фойдаланиш мақсадида қилинмоқда. 

Режага кўра, 2019 йил октябрдан Британия паспортининг муқоваси ЕИ мамлакатларида қабул қилинган қирмизи рангдан тўқ кўк рангга ўзгаради.  

5 апрел куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа иттифоқидан чиқиш санасини ортга суришни сўрагани хабар қилинганди

Мавзуга оид