Жаҳон | 18:15 / 06.04.2019
10638
2 дақиқада ўқилади

Нидерландияда F-16 қирувчи самолёти ўзи отган ўқдан шикастланди

Фото: U.S. Air Force photo by Staff Sgt. Jonathan Snyder

Нидерландия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти Леуварден авиабазасидаги машғулотлар чоғида жиддий шикастланди.

Nederlandse Omroep Stichting нашрининг хабарига кўра, иккита F-16 қирувчи самолёти тўпдан ўқ узган ва улардан бири ўзи отган ўқдан шикастланган — самолёт корпусига зарар етган, ўқ парчалари эса двигателга тушган.

Воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Учувчи шикастланган самолётни Влиорс ҳарбий полигонига қўндиришга муваффақ бўлган.

Ҳозирда ички текширув ишлари олиб борилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид