Ўзбекистон | 10:48 / 08.04.2019
28168
2 дақиқада ўқилади

Давлат органларининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади (рўйхат)

Фото: Виктор Толочко

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб рўйхат асосида давлат органларининг айрим функцияларини хусусий сектор субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифлари маъқулланиши мумкин.

Рўйхатга кўра:

Қўриқлаш хизматларини кўрсатишда, давлатнинг стратегик объектларини қўриқлашдан ташқари, ушбу фаолият тури билан шуғулланишга лицензия бериш тартиби жорий этилади.

Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқловчи сертификат бериш Савдо-саноат палатасига ўтказилади. 

Риэлторлик малакавий сертификатини бериш Риэлторлар Ассоциацияси вазифаларига ўтказилади. 

Актуариялик малакавий сертификатини бериш Суғурта компаниялари ассоциацияси вазифаларига ўтказилади. 

Аудиторлик малакавий сертификатини бериш Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясига ўтказилади. 

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестация) ўтказиш капитал бозори иштирокчилари Ассоциациясини ташкил этиш орқали мазкур операциялар бўйича аттестация қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ИИВдаги хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали. 

Риэлторлик малакавий сертификатини бериш Давлат активларини бошқариш агентлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали. 

Солиқ маслаҳатчиси малакавий сертификатини бериш Молия вазирлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали.

Аудитор малакавий сертификатини бериш Молия вазирлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш орқали. 

Лизинг хизмати кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциациясига ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид