Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида долларни қулатиш фикридан воз кечилди
Фото: Rick Wilking / Reuters
Саудия Арабистони ҳукумати нефть учун ҳисоб-китобда доллардан воз кечиш истагида эмас. Агар бу юз берса, АҚШ доллари қадрсизланиб кетарди. Бу ҳақда подшоҳликнинг энергетика вазирлиги матбуот хизмати вакили айтиб ўтди.
Вазирлик вакилининг айтишича, аввал тарқалган ахборот “нотўғри ва Саудия Арабистонининг бу масала бўйича позициясини акс эттирмайди”. Бундан ташқари, ҳукуматда таъкидланишича, долларда ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўп йиллик тажриба подшоҳлик манфаати учун ижобий ишлаган.
Вазирликда таъкидланишича, Ар-Риёд нефть бозорини мувозанатловчилардан бири сифатида жуда катта жавобгарликка эга ва шу сабабли бир томонлама тартибда бозордаги жорий ҳолатни тубдан ўзгартириши мумкин бўладиган бирорта қарорни қабул қилишга тайёр эмас.
Аввалроқ Саудия Арабистони нефть учун ҳисоб-китоб қилишда доллардан асосий валюта сифатида воз кечиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум қилинган. Ар-Риёднинг бу қарори АҚШнинг ОПЕКга қарши қонун лойиҳасига қаршилиги билан боғланган.
NOPEC деб ном олган ушбу қонун лойиҳаси АҚШ конгрессига 2008 йилдаёқ киритилган, бироқ Барак Обама президентлиги вақтида кўриб чиқилмаган. Ҳужжатни Дональд Трамп президентлиги вақтида яна “ҳаётга қайтаришга” ҳаракат қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026