АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттерда маълум қилишича, Вашингтон бошқа йўл йўқ бўлса, Мексика билан чегарани ёпиб қўяди.
«Мексика барча ноқонуний муҳожирларни ушлаб туриши ва уларга Америка Қўшма Штатларига кириб келишига йўл қўймаслиги керак», - деб ёзган Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар чегарани ёпишга ёки Мексикага қарши божлар жорий этишга тайёр.
Шунингдек, у конгрессдаги демократлар АҚШ чегаралари хавфсизлиги масаласини ҳал этишда ёрдам бериши кераклигини қўшимча қилди.
Бундан олдин, Мексика АҚШга кетаётган муҳожирлар карвонларини ушлаб туришдан бош тортганди.