Жамият | 11:40 / 10.04.2019
5729
4 дақиқада ўқилади

Китоб совға қилиш давом этади: навбат Жиззахга!

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш буйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар, шахсий ташаббуслар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, навбатдагиси Жиззахда бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 22-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабини 1999 йилда тамомлаган, бугунги кунда Сирдаре вилояти ИИБ ЙХХБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган подполковник Эрназаров Шерзод Абдусаитович мактаб кутубхонасига 40 номдаги бадиий китобларни совға қилди.

Бу мактаб 1991 йилнинг 2 сентябрь куни Абу Райҳон Беруний номли 22-“Иқтидорли ўқувчилар гимназияси” номи билан ташкил топган. Мактабда бугунги кунда 2063 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда ҳамда уларга 103 нафар педагог ҳодимлар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

Мактаб аниқ фанлар, табиий фанлар ва инглиз тили фанига ихтисослаштирилган. Мактабда “Ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф” ташкил қилиниб, бугунги кунда мазкур синфда 26 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқдалар.

Мактаб 7 йилдан буён барча параметрлар бўйича Жиззах шаҳар ва Жиззах вилояти мактаблари ичида энг намунали мактаблардан бири ҳисобланади. Ушбу ўқув йилида “Фан олимпиадалари”нинг вилоят босқичида 9 нафар ўқувчилар 1-,2-,3-ўринларни эгалладилар.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томнидан ташкил қилинган “Ёш қутқарувчилар” мусобақасининг шаҳар босқичида мактабнинг “Қалқон” жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, “Темурбеклар” харбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритишди.

Мактаб жамоаси халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ўтказиладиган танловларда юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловининг Республика босқичида 12 нафар ўқитувчилар иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган.

Мактабга 2004 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Садриддинова Дилфуза Рузиқуловна мактабнинг ҳозирги кундаги мавқейи ва муваффаққиятларининг сирини соғлом муҳит ва соғлом жамоада деб билади.

Мамлакатимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётган ҳозирги даврда мактаб жамоаси таълим сифатини оширишга қаратилган ўзининг стратегиясини белгилаб олган. Унда  таълим жараёнига янги инновациялар киритиш, жумладан, барча синф хоналарига овозли кузатув камералари ўрнатилиб, онлайн тарзда дарсларни ташкил қилиш ва кузатиш йўлга қўйилди.

2019 йилнинг март ойида Германиядан бошланғич синфларда математка ва жисмоний тарбия фани ўқитувчи Женс Хейн жаноблари таклиф қилинди ва мактаб педагогик жамоасини германия таълими ва методикаси билан бирга, халқаро баҳолаш тизими (PISA, PIRLS, TIMS ва бошқалар) тўғрисида маълумот берди.

Мактабда “Бир фарзандга уч китоб” акцияси ташкил қилиниб, мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳомийлигида мактаб кутубхонасига 3000 тадан ортиқ китоблар совға қилинган бўлса, жамиятимизда ўзининг мавқейига эга бўлган собиқ битирувчилар томонидан бугунги кунга қадар 500 дан ортиқ китоблар совға қилинди.

Жумладан, 2019 йилнинг 9 апрель куни ушбу мактабни 1999 йилда тамомлаган ва бугунги кунда Сирдарё вилояти ИИБ ЙХҲБ бўлим бошлиғи подполковник Эрназаров Шерзод Абдусаитович ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига 40 номдаги бадиий китоблар совға қилди.

Эрназаров Шерзод ўзининг барча ютуқлари ва жамиятда ўрнини топишида мактаб ва мактабдаги устозларининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлайди. Шу сабабдан ҳам ўзининг фарзандлари Шоҳжаҳон ва Шаҳриёр Абдусаитовларнинг ҳам мана шу мактабда таълим-тарбия олишини хоҳлаган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид